Тошкент вилоятидаги «Ғишткўприк» чегара божхона пости 5 февралдан бошлаб вақтинча ёпилади. 4 ой давомида постда қурилиш ва реконструкция ишларини якунлаш режа қилинмоқда. Фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракати «Навоий» постига йўналтирилади.
Пайшанба куни Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасидаги иккинчи чегара божхона пости «Учқўрғон» (қирғиз томондан «Кенсай») очилди. Мазкур назорат-ўтказиш пункти кунига ўртача 10 минг кишини, 500 дан ортиқ юк ва 300 дан ортиқ енгил автомобилни ўтказа олади.
Андижон вилоятидаги Қирғизистон билан чегарадош «Қорасув» чегара божхона пости 14 йиллик танаффусдан сўнг қайта очилди. Постдан кунига 12 мингдан ортиқ одам ўтиб-қайтиши мумкин.
Ўзбекистондаги 50 дан ортиқ чегара божхона постларида электрон навбатлар жорий этилади, ҳайдовчи ўтказиш пунктига келмасдан туриб телефон орқали ҳам навбатга ёзилиши мумкин. Бунда биринчи навбатда тез бузилувчан бўлгани учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ортган автомобилларга устунлик берилади.
Сурхондарё вилоятидаги «Айритом» чегара божхона постида қўшни давлатдан кириб келган юк машинасига ортилган 22 тонна картошка орасига 154 кг «гашиш» яшириб қўйилгани аниқланди. Ушбу гиёҳвандлик моддаси картошкалар кўринишида қадоқланган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг